Москва ва Тошкент ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи
(last modified Fri, 19 Oct 2018 10:27:43 GMT )
октябр 19, 2018 15:27 Asia/Tashkent
  • Москва ва Тошкент
    Москва ва Тошкент

Жорий йил бошидан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиз ўсгани айтилади.

Кун.уз сайтигаи кўра, бугун Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва  Владимир Путин музокараларни делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди.

Учрашув жараёнида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 

Владимир Путин давлат раҳбарини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматларига ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини янада кучайтиришга келишиб олинди. 

 

Ёрлиқ