Қашқадарёда босқинчилар гуруҳи қўлга олинди
(last modified Sat, 20 Oct 2018 12:26:08 GMT )
октябр 20, 2018 17:26 Asia/Tashkent
  • Қашқадарёда босқинчилар гуруҳи  қўлга олинди

Қашқадарёда уч аёл ва тўрт эркакдан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди

1 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчилар: муқаддам судланган М.А. (аёл), шунингдек, Ф.Ю (аёл) ва Ш.Ш., И.Н. ҳамда Косон туманида яшовчилар: З.П. (аёл) ва Т.Х, М.Н ҳамда Ф.Н. Қарши шаҳрида яшовчи Ф.Н. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар “Қавали” маҳалласи ҳудудига етиб келганларида ҳайдовчи Ф.Н.нинг юзига қўллари билан уриб, ўлдириш билан қўрқитиб 55.000 сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефони ҳамда электрон жиҳозларини олиб кетганлар.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари ушланганлар.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Ёрлиқ