Жиззахда ўз отасини ўлдирган шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди
Жиззахда ўз отасини ўлдирган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси1-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Дарё.уз сайтига кўра, Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙ, Х.Олимжон кўчаси, 5-уй, 2-хонадонда яшовчи Шахзод Қозоқбоев ўғли 12 йилдан буён онаси Г.Намозова билан бирга яшамаётган отаси Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, Туркистон кўчасида яшовчи Али Номозовнинг муттасил равишда онасини хўрлаб, уни шаъни ва қадр-қимматини камситиб келаётганлигидан нафратланиб, отасини қасддан ўлдирди.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан 2018 йил 18 октябрь куни кўриб чиқилиб, Ш.Қозоқбоевнинг айбига иқрор ва пушаймонлигини, оилавий аҳволини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси1-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.