октябр 23, 2018 09:48 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилди
    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни вақтинчалик лавозимидан четлатди.

Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz нашри маълум қилди.  

Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб 2016 йил мартида тайинланган. 

Аввалроқ Қозоғистоннинг давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш ишлари агентлиги Утембаев жуда катта миқдорда бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилинаётганини маълум қилган.  

Ёрлиқ