Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ажойиб тарзда мақтади
(last modified Wed, 24 Oct 2018 04:51:48 GMT )
октябр 24, 2018 09:51 Asia/Tashkent
  • Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ажойиб тарзда мақтади
    Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ажойиб тарзда мақтади

Бунда менинг хизматларим, албатта, қадрдон дўстим Шавкат Миромоновичникидан кўра камроқ.

Беларусь президенти Александр Лукашенк Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан ҳамкорлик режасини имзолади. Бу ҳақда Беларуснинг «BELTА» агентлиги хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Президенти билан эришган барча келишувларимиз муқаддас. Биз ўзимизга олган мажбуриятларимизни албатта бажарамиз. Биз барча келишувларимиз аввал келишганимиздек бажаришимизни менинг меҳрибон дўстимга етказинг», — деди Лукашенко.

Лукашенко унинг Ўзбекистон ташрифи давомида турли йўналишлар бўйича келишувлар имзоланганини эслатиб ўтди.

«Ўзбекистон билан муносабатларда биз арзимас икки йилда йигирма йилда ўта олмаган йўлимизни босиб ўтдик. Бунда менинг хизматларим, албатта, қадрдон дўстим Шавкат Миромоновичникидан кўра камроқ. У шунчаки таҳсинга лойиқ. Барча йўналишлар бўйича таҳсинга лойиқ. Мен буни биринчи марта айтаётганим йўқ. У қўшнилар билан муносабатларни тезда нормаллаштирди. Халқаро аренада ҳам ўзини ажойиб тутмоқда. Унинг Ғарб билан ҳам, Шарқ билан ҳам муносабатлари аъло», — дея қайд этди Беларусь президенти.

Ёрлиқ