Ўзбекистонлик армрестлерлар жаҳон биринчилигида 19 та медални қўлга киритдилар
Ўсмирлар, катталар ва ногиронлиги бор шахслар ўртасида армрестлинг ва пара-армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 19 та медални қўлга киритдилар
Газета.уз сайтига кўра, ушбу мусобақалар Туркияда бўли ўтди.
Ўзбекистон Армрестлинг федерацияси ҳамўсмирлар гуруҳида Саидмуҳаммадхон Аҳмадхонов (65 кг) ва Сирож Турсунов (70 кг) олтин медалларни қўлга киритгани кумуш медаллар Зарнигор Абдураҳимова (45 кг, иккита медал), Маржона Авазова (50 кг), Назокат Солиева (60 кг), Зуҳра Хўжақулова (65 кг), Самандар Икромов (60 кг) ва Зоҳир Файзуллаевга (55 кг) насиб этганини эълон қилди.
Ҳафиза Тоҳирова (65 кг), Бекзод Олимов (70 кг, иккита медал), Ирода Қодирова (55 кг), Ислом Исомидинов (55кг) ва Шохруҳ Ўктамов (70 кг) «бронза» билан чекланди.
Султонбек Неъматуллаев (80 кг) катталар ўртасида олтин медални қўлга киритди.
Пара-спортчилардан Умиджон Аҳмедов (90 кг) ва Баҳром Яхшибоев (55 кг) кумуш, Сардор Худойбердиев бронза медалига эга бўлди.