Ўзбекистон аҳолиси тоза ичимлик сувидан қарздор бўлган
(last modified Thu, 25 Oct 2018 04:44:00 GMT )
октябр 25, 2018 09:44 Asia/Tashkent
  • тоза ичимлик сув
    тоза ичимлик сув

9 ойи мобайнида Ўзбекистон бўйлаб аҳолининг тоза ичимлик сувидан қарзи 321 млрд сўмни ташкил этган

Фарғона.ру сайтига кўра, Тошкент шаҳри бўйича бу кўрсаткич 27 млрд сўмни кўрсатади.

Ушбу рақамлар йил бошида 361 млрд сўмни ($44 млн) ташкил этган ва Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда аҳолидан 20 млрд сўм ($2,4 млн) қарз ундирилган.

2018 йил бошидан шу вақтга қадар аҳолидан 597 млрд сўм ($72,8 млн) миқдорда тўловлар қабул қилинган. Тўловларни қабул қилишда онлайн биллинг тўлов тизими жорий этилди.

Уй-жой ва комумунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров таъкидлашича, ҳозирги кунда мамлакатнинг 65 фоиз аҳолиси сифатли ичимлик суви билан таъминланган, қолган 35% ёки 11,3 млн одам муқобил ичимлик суви манбаидан фойдаланади. У яқин келажакда аҳвол ижобий томонга ўзгаришини ваъда беради ва келаси йил 1,1 трлн сўм ($134 млн) миқдорида 234 лойиҳа амалга оширилишини маълум қилади. 2021 йили республиканинг 84 фоиз аҳолиси марказлашган сув таъминоти тизимига эга бўлади.

Мазкур лойиҳалар 2018 йил 20 апрелда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарор доирасида амалга оширилади. Ҳужжатга кўра, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш учун 2017-2021 йиллари 4,8 трлн сўм ($585 млн) сарфланади.