Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан келишди
(last modified Thu, 25 Oct 2018 11:44:00 GMT )
октябр 25, 2018 16:44 Asia/Tashkent
  • Пётр Каримов  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан келишди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарши иши тўхтатилди. Бундан Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари расмий порталидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Маълумотларга кўра, иш масала бўйича даъвогар ва жавоб берувчи ўртасида муддатдан аввал келишувга эришилгани туфайли тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли - Пётр - Москва шаҳрининг Тверь судига иш берувчидан ўзига белгиланган пул маблағларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилганди.

Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида бир неча йил давомида юқори лавозимда ишлаган, бироқ отасининг ўлимидан бироз вақт ўтгач, ўз ўрнини йўқотган. Бундай ҳолатларда берилиши мўлжалланган пул маблағлари унга тўланмаган.

Ёрлиқ