Ақтўбе фожиасида қурбон бўлганлар яқинлари энг оғир жазони талаб қилишмоқда
(last modified Tue, 30 Oct 2018 13:28:34 GMT )
октябр 30, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Ақтўбе фожиаси
    Ақтўбе фожиаси

Самара-Чимкент трассасида шу йил январь ойида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлиши жиноят иши бўйича тарафлар муҳокама суд мажлиси бўлиб ўтди.

Ўша бахтсиз ҳодисада фақат 5 нафар йўловчи ва 3 нафар ҳайдовчи омон қолганди.

Спутник сайтига кўра, айбланувчилар судьядан улар айбдор эмаслиги сабабли оқлашни сўради. Улардан ҳеч бири ўз айбини тан олмади. Судланувчилар ёнғин улар айби билан содир бўлмаганлигини яна бир бор айтишди.

Улар автобус салонида кавшар лампани қулаб туширган йўловчи айбдор деб ҳисоблашмоқда.

Сариагаш шаҳридан видеоалоқа орқали суд йиғилишида иштирок этган жабрланган томон айбланувчиларга энг оғир жазо ҳукм чиқариш зарурлигини айтишди.

“Улар одамлар ҳақида эмас, фақат пул ҳақида ўйлашган. Агар ҳайдовчилар одамларни қутқаришганда, улар ҳозир тирик қоларди”, - деди автобусда ҳалок бўлган йўловчилардан бирининг қариндоши.

Бундан ташқари, жабрланганлар айбланувчилардан ҳар бир ҳалок бўлган кишига 407 минг доллар миқдорида маънавий зарар ундиришни ҳам сўрашди.