Абдулазиз Комилов Покистонга боради
октябр 31, 2018 18:55 Asia/Tashkent
Эртага Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистонга сафар қилади.
Ўзбекистон ТИВ-и матбуот хизматигакўра, бу мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасида бўлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Исломобод шаҳрида Покистон бош вазири Имрон Хон, Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший ва Қуролли кучларнинг Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Қамар Бажва билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
Ёрлиқ