Навоийда собиқ «жиҳодчи» га 17 йил қамоқ жазоси берилди
(last modified Thu, 01 Nov 2018 11:20:25 GMT )
ноябр 01, 2018 16:20 Asia/Tashkent
  • Навоий
    Навоий

Навоий суди томонидан терроризмда айбланаётган шасх 17 йил қамоққа ҳукм қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўта оғир моддалари бўйича айбланаётган Зокир Раҳимов устидан олиб борилаётган суд иши ўз ниҳоясига етди ва судланувчига узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фарғона сайтининг хабар қилишича, махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, Раҳимов бир неча террорчи гуруҳларга аъзо бўлган 1994 йилдан 1999 йилгача “Жиҳодчилар” диний экстремистик ҳаракатида фаолият юритган.

Зокир Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 159-моддаси 4-қисми, 242(2)-моддаси 2-қисми, 223-моддаси 2-қисми, “б”, “в” бандлари, 244(1)-моддаси, 1-қисми билан айбдор деб топилган.

Ўтган йил июль ойида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бошқармаси махсус операция ўтказгани ва бунинг натижасида Туркияда доимий яшаётган Раҳимов ўз ватанига экстрадиция қилингани тўғрисида хабар берилганди.