Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ишдан бушатилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўз лавозимидан четлантирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказишга дастур берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ишдан бушатилишини ўтган икки йил давомида Тошкент давлатидаги юқори мартабали расмийларни ишдан бушатиш билан бир қаторда қуймаслик керак. Ўтган икки йил давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қудрат пойдеворларини мустаҳкамлаш ва хорижий ҳамда ички сиёсатларда ислоҳотлар киритиш баҳонаси билан тизимдаги барча соҳаларга ўзгартиришлар киритди.
Буни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирини ўз лавозимидан бушутишни бундан олдинги истеъфога чиқаришлар билан бир қаторда қуймаслик керак.
Шуни зикр этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаевнинг ўз лавозимидан бушатилиши уша вақти амалга оширилдиким, милодий 1991 йилда бу мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг Ғарб мамлакатлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи халқаро ташкилотларнинг аксарияти Тошкент давлатини сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини поймол этишга айблаб келарди. Бундай шароитда, деҳқонларга зулм қилган мансабдорни ишдан бушатиш ислоҳотлар киритиш йўлида Шавкат Мирзиёев давлати учун бошқа бир имтиёз ҳисобланади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Зойир Мирзаевни ишдан бушатиш Тошкент давлатининг халқаро эътиборига ижобий таъсир етказиши мумкин, аммо давлат эса пахтакорлар ва деҳқонлардан сўистеъмол қилишни тўхтатиши лозим. Бунга қўшимча, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотлари Ўзбекистон давлати ўқитувчилар, талабалар, ҳамширалар, шифокорлар, давлат ходимлари ва бошқаларни мажбуран пахта далаларида ишлатмоқда,-деб таъкидлаб келмоқда.
Ўзбекистон жаҳонда энг кўп пахта етиштирадиган ва экспорт қиладиган мамлакат ҳисобланади.
Ҳар ҳолда Тошкент давлати Зойир Мирзаевни ўз мансабидан бушатиш сабабини қишлоқ хўжалиги ва буғдойни суғоришда йўл қуйилган камчиликлар деб эълон қилди. Ҳолбуки, айрим оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарини ўз лавозимидан бушатишнинг сабабини деҳқонларни таҳқирлаш ва уларга нисбатан нотуғри муносибат қилиш деб билмоқда. Ижтимоий тармоқлар ҳам Зойир Мирзаевни ишдан бушутишни деҳқонларга ёмон муносибат қилиш ва уларга нисбатан танбиҳ бериш йўлини қуллаш сабабидан деб эълон қилди. Мирзаев пахта даласида ишлайдиган деҳқонларни пахтани суғоришда қуйган камчиликлари сабаб сув тўла ариқ ичида тиззисигача сувга ботган ҳолда қўлида дафтар ва ручка ушлаб турган 6 нафар эркак кишини соатлаб туришга мажбур этган эди.
Бундан олдин Марказий Осиё ишлари бўйича таҳлилчи Ҳусейн Усубалиев "Мирзиёевнинг замонавий бошқарув усули Каримовнинг усулидан мутлақо фарқли деб тасаввур қилмаслик керак. Чунки Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитида халқнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча ҳавзаларини муҳофазат қилишни талаб этади. Зеро, ҳисоб-китобсиз тез либераллаштириш ҳукмрон қудратни жиддий муаммоларга юзмаюз этиши мумкин",-деб айтган эди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон бош вазири ўринбосарини ўз лавозимидан бушатиш бироз бўлса ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини поймол этишга тегишли бўлган мушкулотларни бартараф этиши мумкин. Бироқ, ҳукумат амалдорларини ишдан бушатиш сиёсати узоқ муддатда самарали бўлмайди.