Қозоғистон Ўзбекистонга телекоммуникация хизматларини яхшилашда кўмаклашади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39517
Қозоғистон KazSat-2R космик алоқа тизими орқали Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга телекоммуникация хизматларини яхшилашда ёрдам беришни назарга тутган
(last modified 2025-07-27T05:32:29+00:00 )
ноябр 06, 2018 19:49 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Ўзбекистон
    Қозоғистон Ўзбекистон

Қозоғистон KazSat-2R космик алоқа тизими орқали Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга телекоммуникация хизматларини яхшилашда ёрдам беришни назарга тутган

Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Матбуот хизматига кўра, “KazSat-2R космик аппарати ресурслари мамлакатнинг чеккасидаги интернетга уланиш қийин бўлган қишлоқларда алоқани яхшилаш учун фойдаланилади. Шунингдек, қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги фойдаланувчиларга қулай телекоммуникация хизматларини кўрсатишга йўналтирилади.

Қозоғистон 2011 йилдан буён орбитада парвоз қилаётган KazSat-2 космик аппаратини режали алмаштириш учун KazSat-2R сунъий йўлдошини ясашга тайёргарлик кўрмоқда. Амалдаги сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада ҳисобий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрида тугайди.

Айни пайтида Қозоғистонга тегишли “KazSat-2” ва “KazSat-3” космик аппаратларидан муваффақиятли ишлатилмоқда, уларнинг ресурсларидан 15 та сунъий йўлдош операторлари фойдаланмоқда, Қозоғистон ҳудудида 11 мингдан ортиқ ер усти сунъий йўлдошли алоқа станциялари ишлаб турибди