Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда
(last modified Mon, 12 Nov 2018 06:21:15 GMT )
ноябр 12, 2018 11:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

12—15 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) осмонида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 12-15 ноябрь кунлари Россиянинг (Москва области) Европа ҳудуди марказий туманлари узра шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

12—13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) кутилади. Шамол 18—23 м/сониягача кучайиши, 25—28 м/сониягача шиддатга етиши мумкин.

13—15 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража совуққача, кундузи 0—5 даража илиққача пасаяди. Шимолда эса кундузи 8—13 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Ёрлиқ