Ҳамадонда ўтказилаётган Бутунжаҳон Туризм саммитида Ўзбекистон вакиллари қатнашмоқда
(last modified Tue, 13 Nov 2018 08:24:00 GMT )
ноябр 13, 2018 13:24 Asia/Tashkent
  • Ҳамадонда
    Ҳамадонда

Кеча Эрон ғарбидаги Ҳамадон шаҳрида Бутунжаҳон Туризм саммитининг 40- йиғилиши иш бошлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  "Туризмни ривожлантиришда  замонавий технологиялардан  фойдаланиш халқаро  семинар"   мавзусидаги уч кунлик саммитнинг очилиши маросимида дунёнинг 30 мамлакатидан бўлган Бутунжаҳон  Туризм саммитининг 80 аъзолари қатнашмоқда.

Бутужаҳон Туризм саммитининг 40- йиғилишида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Ироқ, Филиппин, Жанубий Корея, Камбоджа, Озарбайжон республикаси, Япония, Афғонистон,Таиланд, Индонезия, Испания, Белгия, Болгария Шри-Ланка, Вьетнам, Грузия давлат вакиллари иштирок этишмоқда.

Туризм инфратузилмаларининг сифатини яхшилаш, янги имкониятларни яратиш, инвесторларни жалб қилиш  ҳамда Ҳамадон вилояти иқтисодини ривожлантириш, Бутунжаҳон халқаро Туризмнинг 40 - йиғилишида кўриб чиқилиши кутилаётган мавзулардандир.