Қозоғистондан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори 29,4 фойизга ўсди
ноябр 15, 2018 14:55 Asia/Tashkent
Жорий йил январь-сентябрь ойлари мобайнида Қозоғистондан хорижга пул жўнатмалари миқдори 437,6 млрд тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,1%га кўп.
Кун.уз га кўра, энг кўп пул Россия Федерациясига юборилган: 168,5 миллиард тенге, йил давомида ўсиш 27,2 фоиз. Россия Федерациясининг улуши 38,5% ни ташкил этди.
Кейинги ўриндан Ўзбекистон жой олди: 84,6 млрд тенг (225,1 млн доллар), ўсиш - 29,4 фоиз. Улуш бир йил ичида 18,9%дан 19,3%гача ўсди.
Туркия учинчи ўринни эгаллади: 48,8 миллиард тенге, йиллик ўсиш - 90 фоиз. Ушбу давлатнинг умумий миқдордаги улуши 7,4%дан 11,2%гача ошди.
Ёрлиқ