Тошкент тумани Келес шаҳрида ИИБ ходими пичоқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39917-Тошкент_тумани_Келес_шаҳрида_ИИБ_ходими_пичоқланди
Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. исмли аёл ўзи ишлаётган Maximal-Market дўконида фуқаро Б.А. билан жанжаллашган.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
ноябр 17, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Тошкент тумани
    Тошкент тумани

Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. исмли аёл ўзи ишлаётган Maximal-Market дўконида фуқаро Б.А. билан жанжаллашган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, жанжал вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.

Натижада лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. қўлга олинган. «Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилган Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.