Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курси яна кўтарилди
ноябр 19, 2018 16:58 Asia/Tashkent
-
доллар, евро ва рубл курси
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг 20 ноябрдан бошлаб амалда бўладиган янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 6 сўм 26 тийинга кўтарилиб, 8277 сўм 53 сўмга тенг бўлди.
Евро бундан салмоқлироқ даражада — 76 сўм 63 тийинга ошди ва 9451 сўм 28 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли 125 сўм 56 тийиндан иборат бўлди ва у ҳам ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 77 тийинга қимматлади.
Ёрлиқ