Абдулазиз Камилов Брюсселга ташриф буюради
(last modified Tue, 20 Nov 2018 12:25:33 GMT )
ноябр 20, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов Брюсселга ташриф  буюради

2018 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Брюсселга шаҳрида бўлади. Бу ҳақда  Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик келтирган маълумотга кўра, Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, “Евроиттифоқ-Марказий Осиё” минтақалараро учрашувида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф доирасида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, Австрия ва Бельгия Ташқи ишлар вазирлари Карин Княйсель ва Дидье Рейндерсом ҳамда бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музоракалар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистон билан алоқалари бўйича раиси Ивета Григуле-Петерсе Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни келаси йилнинг бошида Брюсселга ташриф буюришини режалаштирилганлиги ҳақида маълум қилганди.

Жорий йилнинг июль ойида ЕИ Кенгаши Ўзбекистон билан кенгайтирилган ҳамкорлик ва шерикчилик тўғрисидаги музокаралар олиб боришни расман маъқуллаганди. 

Кенгашнинг фикрича, бу қулай иш ва инвестицион шароитини яратишга кўмаклашади ва иқлимни ўзгариши, терроризмга қарши курашиш сингари глобал чақириқларга ва ташқи сиёсий масалалар бўйича ҳамкорлик қилишни таъминлайди.