ноябр 21, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • Ҳизб-ут-Таҳрир
    Ҳизб-ут-Таҳрир

Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут-Таҳрир фирқасининг ўзбекистонлик раҳбарларидан бири Ҳафизулло Носиров бу экстремистик гуруҳни тарк этганини эълон қилган.

Минтақа хабарларига кўра, 1997-1999 йиллар мобайнида Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги амири бўлган Ҳафизулло Носиров Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашлардан кўп ўтмай ҳибсга олинган ва 2000 йил март ойида 20 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Фаолияти Марказий Осиё давлатларида тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир дунёдаги барча мусулмон давлатларини ягона Халифаликка бирлаштириш мақсадида фаолият кўрсатишини айтиб келади.

Ёрлиқ