Чет эл талабалари Хоразм Университетларини кўпроқ танламоқда
Ўзбекистонда жами 2 377 нафар чет эллик талаба таълим олмоқда.
Хорижлик талабаларнинг энг кўпи — 1 332 нафари Хоразм вилоятида таҳсил олади. Бу ҳақда Инновацион ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди, деб ёзади Turon24.
2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чет эллик талабаларни ўқитишдан тушган даромад 12,1 миллиард сўм ва 106,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Миллий валютада «таълим» инвестициялари ҳажми бўйича Бухоро вилояти етакчи ўринни эгаллайди — 3,3 миллиард сўм. Хорижий валюта ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда — 75,9 минг доллар.
Хорижий талабаларнинг энг кам сони Наманган вилоятида — у ерда икки нафар чет эллик талаба ўқийди, «таълим» даромади бўйича энг кам миқдор Навоий вилоятига тўғри келади — 10,7 миллион сўм.
Чет эл талабалари республиканинг умумий 54 та олий таълим муассасасида таҳсил олади.