Тошкентнинг Олмазор туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
(last modified Wed, 28 Nov 2018 05:42:31 GMT )
ноябр 28, 2018 10:42 Asia/Tashkent
  • Тошкент
    Тошкент

Кеча соат 21.30 атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Себзор ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида 6 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди

Тошкент ИИББ матбуот хизматигакўра ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди. У касалхонага етказилди, шифокорлар томонидан ҳолати қониқали баҳоланмоқда.

ЙТҲга айнан жабрдийда ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши сабаб бўлди: у светофорнинг ман этувчи сигналига риоя этмай, чорраҳага кириб борган.

Ёрлиқ