Иркутск – Фарғона – Иркутск йўналиши бўйлаб авиапарвозлар ташкил этилади
-
Иркутск – Фарғона – Иркутск
Россиянинг «ИрАэро» авиакомпанияси Иркутск – Фарғона – Иркутск йўналиши бўйлаб авиапарвозларни ташкил этишини маълум қилди.
Фарғона сайтига кўра,янги йўналиш «ИрАэро» авиакомпаниясининг қишги жадвали доирасида ташкил этилган. Парвоз ҳафтанинг сешанба кунлари, шу йилнинг 18 декабридан 2019 йил 26 мартига қадар амалга оширилади. Рейслар Россияда ишлаб чиқарилган Superjet 100 самолётларида такшиллаштирилади. Учиш вақти – 3 соат 40 дақиқадан иборат. Чипта нархи – 15.550 рубль ($232) ва ундан юқори.
«Интерфакс»га кўра, «ИрАэро» – Иркутск вилоятидан тўғридан-тўғри авиапарвозни ташкил этган ягона авиакомпаниядир. Авиакомпания мулозимининг сўзларига қўра, рейс Иркутскдаги катта ўзбек диаспораси ва Россияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқароларни ташишга мўлжалланган ҳолда очилган.