Тошкент ва Туркистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40913-Тошкент_ва_Туркистон_ўртасида_халқаро_автобус_қатнови_йўлга_қўйилди
Тошкент ва Туркистон шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
(last modified 2018-12-11T12:19:11+00:00 )
декабр 11, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Туркистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
    Тошкент ва Туркистон ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент ва Туркистон шаҳарлари ўртасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Туркистон вилояти матбуот хизмати хабар беришича, йўналишни очиш 10 декабрь куни «Алтин Орда» автовокзалида бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, ушбу йўналишга Қозоғистон ташувчиси «Бакдаулет Сервис» ва Ўзбекистоннинг «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан устувор асосда хизмат кўрсатилади. Йўналишнинг умумий узунлиги - 335 километр. Сафар вақти - 6 соат-у 40 минут. Ҳар куни иккита автобус икки йўналишда қатнайди. Туркистон шаҳридан («Алтин Орда» автовокзалидан) чиқиш соат 07:00 ва 17:00да, Тошкентдан («Тошкент» автовокзалидан) соат 08:00 ва 18:00да. Техник тўхташ - 30 дақиқа. Нархи - 2 минг тенге ёки 50 минг сўм (5 доллар).