Жисмоний шахслар томонидан янги енгил автомобиллар учун тўловлар тартиби ўзгарди
(last modified Tue, 11 Dec 2018 12:28:40 GMT )
декабр 11, 2018 17:28 Asia/Tashkent
  • Жисмоний шахслар томонидан янги енгил автомобиллар учун тўловлар тартиби ўзгарди
    Жисмоний шахслар томонидан янги енгил автомобиллар учун тўловлар тартиби ўзгарди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк бошқарувининг “Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга киритилаётган ўзгартиришлар

IV бўлим номидаги “мамлакатимизда ишлаб чиқарилган” сўзлар чиқариб ташланади.

11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“11. Жисмоний шахслар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар учун тўловларни амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

банкларнинг кассалари орқали нақд пулга;пул маблағларини омонат (депозит) ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан;жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карталари воситасида;жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ссуда ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ўтказиш, ҳамда бошқа кредит ташкилотларнинг ҳисобларидан жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга кредит (ссуда) бериш йўли билан;чакана тўлов тизимлари ва мобил иловалар орқали.

12. Юридик шахслар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар учун тўловларни амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пул маблағларини уларнинг ҳисоб рақамлари орқали ўтказиш йўли билан (масофавий банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали тўловни амалга оширишни ўз ичига олган ҳолда);корпоратив банк пластик карталари воситасида.”.

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“14. Ишлаб чиқарувчи корхона билан дилерлик битимлари тузган расмий дилерлар:ўз автосалонларига ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун зарур омборхоналарга эга бўлишлари;мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга сотувдан олдин ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш учун ўз техник хизмат кўрсатиш станцияларига эга бўлишлари ёки бошқа техник хизмат кўрсатиш станциялари билан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга сотувдан олдин хизмат кўрсатиш шартномаларини тузишлари;зарурат бўлганда банк хизматларини кўрсатиш учун тижорат банкларига хоналар тақдим этишлари;сотиб олувчи томонидан ишлаб чиқарувчи корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақамига тўлов амалга оширилгандан сўнггина енгил автомобилларни чиқаришлари;мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиль харид қилинганлиги ҳақида маълумотнома-ҳисобварақни фақатгина:тўловни амалга оширган юридик шахс номига расмийлаштиришлари, бунда ютуқли ўйинлар бўйича совринлар сифатида, лизинг ва молиявий истеъмол кредити шартномалари бўйича, шунингдек, кейин текинга топшириш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни сотиш ҳоллари бундан мустасно;расмий дилер билан шартнома тузган жисмоний шахс номига расмийлаштиришлари;мижозлар билан ҳисоб-китоблар фақатгина тижорат банклари муассасалари, шунингдек, расмий дилерлар автосалонларида ўрнатилган терминал орқали пластик карталар ҳисобидан амалга оширишлари ва ишлаб чиқарувчи корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказишлари шарт.Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги енгил автомобилларни сотиб олишда юридик шахслар томонидан жисмоний шахс учун тўловни амалга ошириш таъқиқланади (ушбу банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бундай ҳолатда тўловни қонунчиликда белгиланган тартибда тўғри амалга ошириш жавобгарлиги, тўловни амалга оширган юридик шахс зиммасига юкланади.”.

15-банднинг:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “талаб қилиб олингунгача махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамлари” деган сўзлар билан алмаштирилади;

саккизинчи хатбошисидаги “талаб қилиб олингунгача махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамини” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамини” деган сўзлар билан алмаштирилади.

16 банддаги “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир йўриқнома”нинг 19-иловасини” сўзлари “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”даги 14а иловасини” сўзларига алмаштирилади.

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“18. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга тижорат банклари кассасига қабул қилинган нақд пул маблағлари суммалари ишлаб чиқарувчи корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақамларида қайд этилади.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни сотадиган расмий дилерлар қўшимча товарлар, эҳтиёт қисмларни сотишдан ва кўрсатилган бошқа хизмат (автотехсервис, ювиш ва бошқалар) учун олинган савдо тушумини ўзларининг асосий депозит ҳисоб рақамларига ўтқазиш мақсадида тижорат банкларининг кассаларига топширадилар.”.

19-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағига” деган сўзлар билан алмаштирилади.

20-банднинг:

биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан” сўзлар “махсус депозит ҳисобварақларидан” деган сўзлар билан алмаштирилади;

тўртинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағи” деган сўзлар билан алмаштирилади.

21-банднинг биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағидан” деган сўзлар билан алмаштирилади.

22-банддаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини” сўзлар “махсус депозит ҳисобварақларини” деган сўзлар билан алмаштирилади.

23-банддаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварақларидаги” ва “махсус депозит ҳисобварақларини” деган сўзлар билан алмаштирилади.

24-банднинг:

биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварақларига” ва “махсус депозит ҳисобварағига” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварағига” ва “махсус депозит ҳисобварағидан” деган сўзлар билан алмаштирилади.

25-банднинг тўртинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларининг” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамларининг” деган сўзлар билан алмаштирилади.

27-банддаги ва 28-банднинг иккинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамларига” деган сўзлар билан алмаштирилади.