Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41187-Қамчиқ_довонида_ҳаво_ҳарорати_кескин_пасаяди
18 декабрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши ва йўллар музлаши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
(last modified 2018-12-18T05:50:01+00:00 )
декабр 18, 2018 10:50 Asia/Tashkent
  • Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
    Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

18 декабрь куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида кучли қор ёғиши ва йўллар музлаши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, 18 декабрь куни Қамчиқда ҳаво ҳарорати кундузи -3 даражагача тушиши, тунда эса -8 даражагача тушиши кутилмоқда.

18-19 декабрь кунлари туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 20-25 м/с.гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.

Вазирлик ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.