Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди
декабр 19, 2018 10:48 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2018 йил 19 декабрдан амалда бўладиган янги нархларини белгилади
Янги нархларга кўра:
1 та олтин танга нархи — 12 900 000 сўм;
1 та кумуш танга нархи — 243 000 сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, Марказий банк жами 1900 дона олтин ва 6900 дона кумуш тангани сотувга қўйганди. Тангаларнинг оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Жисмоний шахслар тангаларни нақд ва нақд бўлмаган шаклда, юридик шахслар эса фақат пул ўтказиш йўли билан харид қилиши мумкин.
Ёрлиқ