декабр 21, 2018 14:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Россия аҳолисининг табиий пасайиши ўрнини тўлдирган муҳожирлар оқими энди уларнинг ўрнини қопламайди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Россия аҳолиси 2018 йилнинг январь октябрь ойларида 78,7 минг кишига камайди. Табиий аҳоли сони 10 ой давомида 180,5 минг кишини ташкил қилади, миграция ўсиши эса 101,8 минг кишини.

Шундай қилиб, миграция оқими аҳоли сони камайишини 56,4% ўрнини тўлдирди. Экспертлар йил якунигача ушбу тенденция ўзгармаслигини таҳмин қилмоқда.

2018 йилда миграция ўсиши 2017 йилга нисбатан 43 фоизга камайди (ёки 76,6 минг кишига).

Муҳожирлар оқими асосан Украинадан камайди(74%), Ўзбекистондан (70%) ва Қирғизистондан (40%). МДҲ мамлакатлари Россия учун асосий донорлар саналади, бироқ бу манбалар тугаб бормоқда.

Ўзбекистонда йил бошидан буён хорижга доимий яшашга 15 минг киши кетган, шундан 46% Россияни танлаган. Ушбу мамлакат меҳнат муҳожирлари учун асосий бўлиб қолмоқда.

Ёрлиқ