Ўзбекистон судларида ноқонуний ва асоссиз айбланган юзлаб фуқаролар оқланди
Судларда ноқонуний ва асоссиз айбланган юзлаб фуқаролар оқланиб, эл-юрт, маҳалла-кўй олдида юзлари ёруғ бўлмоқда
Дарё сайтига кўра, шу ўринда айрим рақамларга мурожаат қилсак, 2018 йил 11 ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 44 минг 801 нафар шахсга нисбатан 35 минг 31 иш кўриб чиқилди. Бу жараёнда 719 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди. 2 минг 449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши туфайли суд залидан озод қилинди.
Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 8 минг 664 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. Етказилган 294,2 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 3 мингга яқин шахс¬га нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 172 мингга яқин иш кўриб чиқилди ва 147 минг 351 ҳал қилув қарори чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди.
Олий суд судлов ҳайъатларида 3 минг 242 иш кўрлган бўлса, уларнинг 82,9 фоизи ҳал этилди.