Қарши шаҳрида чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
(last modified Sun, 23 Dec 2018 05:47:23 GMT )
декабр 23, 2018 10:47 Asia/Tashkent
  • Қарши шаҳрида чақалоғини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Қарши шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўз фарзандини сотишга ҳаракат қилган аёлни қўлга олдилар

Спутник сайтига кўра, ҳодиса жорий йил 11 декабрь куни юз берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини сотишга уринган аёл "Ёғду" чойхонаси олдида қўлга олинган.

Она ўз фарзандини 10 миллион сўмга сотишга уринган, дейилади хабарда.

Жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноий кодекси 135 моддасига мувофиқ, одам савдоси учун 3 йилдан 5 йилгача жазо чоралари кўзда тутилган.

Декабр ойи бошида Санкт-Петербургда ўзининг янги туғилган ўғлини сотишга уринган ўзбекистонлик аёлга 4 йил аҳлоқ тузатиш колонияси жазоси берилган эди.