Машина салонидан 4,4 млн сўм ва 100 доллар ўғирлаган жиззахлик ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41786-Машина_салонидан_4_4_млн_сўм_ва_100_доллар_ўғирлаган_жиззахлик_ушланди
Икки ой олдин Дамас машинаси салонидан 4 400 000 сўм ва 100 АҚШ долларни ўғирлаган шхас қўлга олинди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 01, 2019 17:57 Asia/Tashkent
  • Машина салонидан 4,4 млн сўм ва 100 доллар ўғирлаган жиззахлик ушланди

Икки ой олдин Дамас машинаси салонидан 4 400 000 сўм ва 100 АҚШ долларни ўғирлаган шхас қўлга олинди.

13 октябрь куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган «Олмазор» чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро У.Б.га тегишли Damas машинаси салонидан 4 400 000 сўм ва 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетганди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Полвон маҳалласида яшовчи М.Б.содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов давом этмоқда.