Тошкентда 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
Тошкент вилоятида 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
UzNews хабарига кўра, фожиа - ис газидан заҳарланиш, 2018 йил 27 декабрь куни кечки пайт содир бўлгани билдирилмоқда.
Нашрнинг ҳалок бўлган болаларнинг қариндоши билан мулоқотда бўлган мухбирига кўра, 4 нафар қиз (икки нафар опа-сингил ва икки нафар амакиваччалар) бир уйда яшаган, бешинчи қиз эса уларникида меҳмон бўлган. Кечки пайт тахминан соат 23:00 атрофида қизлар ўз хонасига ухлагани кетган. Тунги соат 3:00 да қизларнинг онаси хонага кирган ва болаларни беҳуш ҳолда кўрган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, энг каттаси 16 ёш, энг кичиги эса 4 яшар бўлган қизлар ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган.
Қизлар 29 декабрь, шанба куни дафн этилди.