Ўтган йили Ўзбекистонда жазога ҳукм қилинганлар сони 35 706 кишини ташкил этди
(last modified Thu, 10 Jan 2019 06:31:25 GMT )
Январ 10, 2019 11:31 Asia/Tashkent
  • жиноий иш
    жиноий иш

Ўтган йилда жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон судлари томонидан 48 581 кишига нисбатан 38 122 та иш кўриб чиқилди. Бу 2017 йилги кўрсаткичдан 35,5 фоиз иш ва 37,2 фоиз шахсга камдир.

Шундан 867 киши оқланган ва реабилитация қилинган, жазога ҳукм қилинганлар сони 35 706 кишини ташкил этди. Улардан 8 730 кишига озодликдан маҳрум этиш, 24 902 кишига нисбатан эса жазонинг бошқа турлари тайинланган, 2 074 киши шартли ҳукм қилинган.

Бундан ташқари, 3 290 киши озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган, 30 171 киши жазони ўташдан шартли равишда муддатидан олдин озод этилган. 9 785 кишига тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилган.

Ҳисобот даврида ярашув институтининг қўлланилиши натижасида 9 486 киши жиноий жавобгарликдан озод этилган.

343,6 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги моддий зарарни қоплаган 3 785 кишига нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

17 613 та жиноий иш, яъни кўрилган ишларнинг 46,5 фоизга яқини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Ёрлиқ