Ўзбекистон Тожикистонга табиий газни жаҳон нархидан уч баравар арзонга экспорт қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42361-Ўзбекистон_Тожикистонга_табиий_газни_жаҳон_нархидан_уч_баравар_арзонга_экспорт_қилади
Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга экспорт қилина бошланди/
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 16, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистонга
    Ўзбекистон Тожикистонга

Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга экспорт қилина бошланди/

Ҳар икки мамлакат газ тақсимлаш компаниялари томонидан имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистон 2018 йилда умумий қиймати 15,1 миллион доллар бўлган 126 миллион кубометр газ етказиб беришни ўз зиммасига олган.

Хабарда айтилишича, сўнгги маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 1 октябригача Тожикистонга 10 миллион кубометр газ экспорт қилинган. Яъни, «Тожикистонгаз» Ўзбекистондан импорт қилинган ҳар минг кубометр газ учун 100 доллар тўлаган. Бу эса ушбу ёқилғининг жаҳон нархидан уч баравар арзон.

Тожикистонда Ўзбекистондан экспорт қилинувчи газнинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюмин заводи бўлиб, унинг улуши 80 фоизни ташкил этади.