Эрон ва Ўзбекистон мулозимлари Теҳрон-Тошкент авиақатновларини қайта тиклашни муҳокама қилишди
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди ва Теҳрон-Тошкент авиақатновларини қайта тиклашни мавзўсини муҳокама қилди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Баҳман Оқо Розий Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳадов билан учрашиб Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаш масаласини муҳокама этди.
Бу учрашувда икки томон милодий 2018 йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган музокаралар ва жорий йилдаги маросимлар дастури атрофида фикр алмашдилар.
Шунингдек, бу учрашувда Теҳрон-Тошкент авиақатновларни қайта тиклаш учун олдин келишилган келишувни ижро этиш, таварларни экспорт қилиши мизонини ошириш ва икки томонлама ўзаро тижоратни кенгайтириш масалалари ҳам таҳлил этилди.
Томонлар Теҳронда ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш масаласини ҳам муҳокама этишди.