Гарвард университети битирувчиси Навоий кон-металлургия комбинати директори ўринбосари этиб тайинланди
Ольга Понкратова Навоий кон-металлургия комбинати директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, Ольга Понкратова 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иқтисодиёт олий мактаби (Россия, 2009), Гарвард бизнес мактаби ва Гарвард университетини (АҚШ, 2018) тамомлаган.
Ольга Понкратова Россия, Швейцария, Қозоғистон, Нидерландия ва Люксембургдаги нуфузли компанияларда маслаҳатчи, лойиҳалар менежери ва директор лавозимларида ишлаган.
Понкратова Ўзбекистондаги давлат органларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича тавсиялар, Invest in Uzbekistan, вольфрам кластери концепцияларини ишлаб чиққан. Лойиҳа-бошқарув миллий агентлиги учун давлат тоғ-кон активлари аудитини ўтказган, уларда солиқ ислоҳотларини ўтказиш масалаларида иштирок этган.