Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 11:01:26 GMT )
Январ 26, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий кўчасида 26 январга ўтар кечаси юз берган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна бир аёл киши жароҳатланди

Экопарк яқинида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги хабар кечаси тахминан 2:00 атрофида келиб тушган.

25 ёшли Аҳрорбек исмли ҳайдовчи томонидан бошқариб кетилаётган Nexia автомобили реклама баннери устунига бориб урилган. Машинада уч нафар аёл ҳам бўлган.

Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Учинчи йўловчи шифохонага олиб келинган, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолаган.