Январ 29, 2019 16:50 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни тўрт бараварга оширмоқчи

Тожикистон газ компанияси шу йилда Ўзбекистондан газ етказиб бериш хажмини тўрт бараварга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар қилди.

"Тожиктрансгаз" компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг сўзларига кўра, компания жорий йилда Ўзбекистондан 200 миллион куб метр табиий газ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, икки давлат газ компаниялари келишувга эришиб, битим муҳокама қилинмоқда. Шундан кейин ҳужжат имзоланади.

Шоимхода ўтган йили Ўзбекистондан Тожикистонга 54 миллион куб метр газ келганлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ