Январ 31, 2019 10:46 Asia/Tashkent
  • Мудофаа вазирлиги Фарғонада ўлдириб кетилган мудофаа ишлари бўлими ходими ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
    Мудофаа вазирлиги Фарғонада ўлдириб кетилган мудофаа ишлари бўлими ходими ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бугун, 30 январь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 21 январида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани “Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл бўйидан “Лаcетти” автомашинаси салонида ёнган ҳолатдаги шахси номаълум жасад қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида тарқалган хабарга ойдинлик киритди.

Матбуот хизматининг билдиришича, хабарда марҳум, 1983 йилда туғилган М.Н. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий стол нозири вазифасида ишлагани айтилган.

“Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга ойдинлик киритиб, марҳумнинг ишлаш жойини кўрсатишда хатоликка йўл қўйилгани ва марҳум Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани “Кичик-тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини штатида ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавозимида ишлаганини маълум қилади. Марҳум М.Н. ушбу лавозимга “Кичик-тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан 2018 йил 1 декабрь куни тасдиқланган эди”, таъкидланади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, маҳалла фуқаролар йиғини ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи туман мудофаа ишлари бўлими билан маҳалладаги ҳарбий ҳисоб ишларини юритишда ҳамда маҳалладаги ҳисобда турган фуқароларга чақирув қоғозларини етказишда яқиндан кўмаклашади.

Ёрлиқ