«Ўзбекэнерго»: Тожикистонга электр -энергия етказиб берганимиз йўқ
(last modified Sat, 02 Feb 2019 05:26:51 GMT )
феврал 02, 2019 10:26 Asia/Tashkent
  • «Ўзбекэнерго»: Тожикистонга электр -энергия етказиб берганимиз йўқ

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ОАВларининг қишки мавсумда Тожикистон билан электр олди-сотдиси тўғрисидаги хабарларини рад этди.

«Ўзбекэнерго» 2018 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон қиш мавсуми учун электр олди-сотдиси бўйича шартнома имзоламаганлигини таъкидлади.

«Қишда электр энергияси етказиш бўйича Тожикистон билан шартнома йўқ. Ўтган ёзда апрелдан октябрга қадар Тожикистон энергия тизимидан Сурхондарё вилоятига 1,5 миллиард кВт/с атрофида электр олганмиз. Ўзбекистон, ўз навбатида, Сўғд вилоятига электр энергиясини етказган. Шундан сўнг шартнома бўйича ўртадаги фарқ тўланган. Қишда электр узатиш линиялари ўчирилади, чунки ҳозирги пайтда Тожикистон энергия тизимларини Марказий Осиё энергия тизимлари билан синхронлаштириш лойиҳаси амалга оширилмаган», — дея аниқлик киритди компания.

Ёрлиқ