Ўзбекистонга 17 даража совуқ кириб келмоқда
Ўзбекистоннинг гидрометереология хизмати маркази 3—6 февраль кунлари Ўзбекистонда бўладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча видотларида ҳаво ўзгариб туради.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб 3 февраль куни ёмғир ёғиши мумкин. 5 февраль куни айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари 0…+5, 5-6 февралда эса -7…-12 даража бўлади. 3 февраль куни кундузи +10…+15, 4-6 февралда -2...-7 даража бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. 3 ва 6 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 февралда айрим жойларда ёмғир, 5 февраль куни эса қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари 0…+5, 5-6 февралда эса -7…-12 даража бўлади. 3 февраль куни кундузи +10…+15, 4-6 февралда -2...-7 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари кечаси -3…+2, кундузи 0…+5, 5-6 февраль кунлари кечаси -13…-18, кундузи -10…-15 даража бўлади