Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги кенг нишонланди
(last modified Sun, 10 Feb 2019 11:52:58 GMT )
феврал 10, 2019 16:52 Asia/Tashkent
  • Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги кенг нишонланди

Кеча шоир туғилган кун муносабати билан Алишер Навоий номи билан юритилувчи Ўзбекистон Миллий боғида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Афтондил Эркинов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди Дилнавоз Юсупова ва бошқалар мамлакатда миллий адабиётга кўрсатилаётган эътибор бой илмий, маънавий меросни ўрганиш, уни тарғиб этиш, қадимий манбаларни мукаммал тадқиқ этган ҳолда нашр эттириш, ижод аҳлига ҳар жиҳатдан кўмак кўрсатиш каби ишларда ўз амалий ифодасини топаётганини таъкидлади.

Британия музейи қўлёзмалар фонди раҳбари, профессор Майкл Эрдман, Тожикистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Имоми Содиқ Ашурбойзода Навоийнинг ижоди асрлар оша дунё адабиёт мухлислари эътиборида бўлиб келаётгани, шоир асарлари дунёнинг бир неча тилларига қайта ва қайта таржима этилиб, мукаммал ўрганилаётганини таъкидлади. Унинг Британия музейида сақланаётган қўлёзма асарлари ва уларни ўрганиш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ривожланиб бораётган маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик, бу борада Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ижодий меросининг ўрни ва аҳамиятига оид маърузалар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг иккинчи курс талабалари Асадулло Азизий, Раъно Шерзод қизи Навоий ғазалларидан намуналарни айтди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёш шоир Жўрабек Жаҳон «Алишер Навоий ҳайкали пойида« номли шеърини ўқиди.