Ихтиёр Абдуллаев нима учун ДХХ раиси лавозимидан кетди?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43351-Ихтиёр_Абдуллаев_нима_учун_ДХХ_раиси_лавозимидан_кетди
Президент матбуот хизматининг ёзишича, Ихтиёр Абдуллаев кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.
(last modified 2026-01-04T11:12:23+00:00 )
феврал 12, 2019 16:42 Asia/Tashkent
  • Ихтиёр Абдуллаев нима учун ДХХ раиси лавозимидан кетди?

Президент матбуот хизматининг ёзишича, Ихтиёр Абдуллаев кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан, Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов  Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига шу кунга қадар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Баҳодир Қурбонов тасдиқланди.

Қурбонов аввал Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.