Пахтакор суперголлар эвазига ғалаба қозонди
Осиё Чемпионлар Лигасида 2-босқич саралаш ўйинларидан бири ўтказилди.
«Пахтакор» ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» клуби билан беллашди ва 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Ўйинда мезбонлар катта ташаббусга эга бўлса-да, мухлислар голни узоқ вақт кутишди. 76-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни қайчи услубида зарба бериб, тўрга жойлади. 84-дақиқада Марат Бикмаев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни 2тага етказди. Бироқ, ироқликлар таслим бўлмадилар ва 87-дақиқада Аҳмад Ҳаммадий ҳам қайчи услубида зарба бериб, чиройли гол уришга эришди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Энди «Пахтакор» ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичида БААнинг «Ан-Наср» клуби билан ўйнайди. Беллашув 19 февраль куни сафарда ўтказилади. Ғолиб жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.
ОЧЛ 2-саралаш босқичи
Тошкент, «Пахтакор» стадиони, 15:00
Пахтакор (Ўзбекистон) – Эйр Форс (Ироқ) 2:1