феврал 17, 2019 10:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади

«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари толиблар билан биргаликда Афғонистон армиясининг Боғдис вилоятидаги базасини эгаллади.

Ўзбекистонда туғилган Акмал Жўрабоев (тахаллуси «Ҳожи Юсуф») Сурия мухолифатига мансуб террорчи гуруҳлардан бири — КИБга асос солди ва бошқарди. Ундаги жангариларнинг аксари Марказий Осиё давлатлари (асосан Ўзбекистон) ва Россия паспортига эга.

Гуруҳнинг ўзагини 2011 йилда Афғонистондаги лагерларини тарк этган «Туркистон ислом ҳаракати» аъзолари ташкил этади. 2018 йилга келиб жангарилар маълум сабабларга кўра Суриядан Афғонистонга қайтишни бошлади ва бу ерда мавқелари мустаҳкамлашга уринмоқда.

Ёрлиқ