Россияда таълим олган фуқароларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда
-
Россияда таълим олган фуқароларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олиниши кутилмоқда
“Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган
Ҳозирда Россия Федерациясида 25 000га яқин ўзбек ўқувчи-ёшлар таълим олмоқда ва ҳар йили улар сони ўртача 7500га ошиб бормоқда, деб хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати мутахассислари билан биргаликда Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида “Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган.
Таълим муассасаларини аккредитацияси бўйича тажриба алмашилиб, аккредитация жараёнига экспертларни танлаб олиш ва жалб этишда Россия тажрибасидан фойдаланиш, икки мамлакат ўртасида экспертларни ўзаро алмашиш орқали аккредитация жараёнларини биргаликда ўтказиш ҳамда қўшма аккредитацияланган олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма дастурларини тўғридан-тўғри тан олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланган.