Швецияда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди
март 09, 2019 16:09 Asia/Tashkent
Стокгольм шаҳри суди 8 март куни Швеция ҳудудида теракт содир этишга тайёргарлик кўрган ўзбекистонлик фуқарони ети йилга озодликдан маҳрум этди
46 ёшли эркакнинг ёнидан бомба тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий модда топилган.
«Бизда судланувчининг ёнида бомба тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий модда топилганини асословчи етарли далиллар мавжуд. У ИШИД номидан теракт уюштиришни режалаштирган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқароси жазони ўтаб бўлганидан сўнг Швецияга қайтиш ҳуқуқисиз мамлакатдан депорт қилинади.
Ёрлиқ