Ўзбекистонда юк ташувчи транспорт воситалари 2022 йилгача божхона тўловларидан озод этилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44269-Ўзбекистонда_юк_ташувчи_транспорт_воситалари_2022_йилгача_божхона_тўловларидан_озод_этилади
Ўзбекистонда юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида баён қилинган, деб ёзади Spot
(last modified 2019-03-13T05:43:01+00:00 )
март 13, 2019 10:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда юк ташувчи транспорт воситалари 2022 йилгача божхона тўловларидан озод этилади
    Ўзбекистонда юк ташувчи транспорт воситалари 2022 йилгача божхона тўловларидан озод этилади

Ўзбекистонда юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида баён қилинган, деб ёзади Spot

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилади:

авиация ёқилғиси, локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар (ТИФ ТН коди 8601 — 8607);

барча типдаги юк контейнерлари (ТИФ ТН коди 8609);

учиш аппаратлари (ТИФ ТН коди 8802);

ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39).

Бунда республикага олиб кириладиган авиация ёқилғиси ўрнатилган тартибда қўшилган қиймат солиғига тортилади.