Мана бӯлмасам! Машина томига чиқиб, уни бошқараётган тошкентлик (ВИДЕО)
(last modified Thu, 14 Mar 2019 13:00:44 GMT )
март 14, 2019 18:00 Asia/Tashkent

Ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган “эпчил” ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда.

Ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган “эпчил” ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалмоқда. Хавфли трюкни ижро этгач, ҳайдовчи ўз ўрнига қайтади. Бироқ буларнинг барчаси унга кам қилгандек, у ўзининг қоидабузарлигини давом эттиради.

У бироз ўтиб йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, катта тезликда машинани бошқаришда давом этади. Атрофда транспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамасдан, яна бир неча марта хавфли трюкларни ижро этади.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган ва машинани катта тезликда бошқарган қоидабузарларга жазо муқаррардир. Чунки улар ўз ҳаракатлари билан нафақат ўз ҳаётларини, балки бошқалар ҳаётини ҳам хавф остига қўйишади.