март 15, 2019 15:21 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг нуфузли ҳукумат делегацияси Тошкентга ташриф буюрди

Тожикистон делегацияси 15 март куни Тошкентга Марказий Осиё мамлакатлари бош вазирининг ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё иқтисодий форуми ишида иштирок этиш учун етиб келган

Транспорт вазири Худоёр Ҳудоёрзода, саноат ва янги технологиялар вазири Заробиддин Файзуллозода, Давлат мулки қўмитаси раҳбари Фаррух Ҳамрализода, туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Нўъмон Абдуғаффорзода ва бир қатор мамлакат вазирлик ва идоралари ҳамда депутатлар киритилган Тожикистон делегациясига Республика Бош вазирининг ўринбосари Маҳмадтоҳир Зокирзода бошчилик қилмоқда.

Иқтисодий форум кун тартибида инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий савдони рағбатлантириш, сайёҳликнинг жозибадорлигини ошириш, транспорт ва транзит салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбир доирасида сармоявий, молиявий ва технологик ҳамкорлик, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, инновациялар каби мавзуларда анжуманлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Форум ишида 200 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари ва маҳаллий ҳукумат раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, Марказий Осиё минтақаси эксперт-аналитик жамияти ва потенциал хорижий инвесторлар қатнашади.

Ёрлиқ